Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун БАА Миллий кунни нишонламоқда
17:59 / 2022-12-02

2 декабрь – БАА Миллий байрами

Бирлашган Араб Амирликлари Миллий куни (Ал-Йавм Ал-Ватани) ҳар йили декабрда нишонланади.

БААнинг ҳозирги ҳудуди XIX асрда Британия ҳомийлигида бўлган. Бир аср ўтиб, маҳаллий қабилалар мустақиллик учун фаол кураша бошлаган. 1971 йил мутлақо янги давлат – 6 монархия федерацияси, яъни олти амирлик тузилди ва бир йилдан сўнг улар сафига яна бир Рас Ал-Хайма амирлиги қўшилди. Мамлакат ўз Конституцияси ва Мустақиллик декларациясига эга бўлди. Ушбу ҳужжат эълон қилинган ва кенг майдонда ўқиб эшиттирилган кун “Миллий байрам” мақомини олди. Айём бир неча кун давом этади. Шу кунлари давлат идоралари ва ҳатто, кичик дўконларгача давлат байроғи билан безатилади.

Байрамнинг асосий рамзи ва тантанали маросим – БАА байроғи мамлакат узра кўтарилишидир. Абу Дабида ҳаво шоуси, қайиқ пойгаси ўтказилади. Етти амирликнинг барчасида ранг-баранг парадлар, концертлар уюштирилади.  

Бирлашган Араб Амирликларининг 51-Миллий куни муносабати билан мамлакат раҳбарлари шу пайтгача босиб ўтилган йўл - саёҳатни 

сарҳисоб қилмоқда. Амирликлар аҳолиси 9 миллиондан ошган, ялпи ички маҳсулот 1975 йилдаги 15 миллиард доллардан 2020 йилда, қарийб, 360 миллиард долларга кўтарилган.

Президент Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол-Наҳаён мамлакат раҳбари сифатида Миллий байрам муносабати билан халққа мурожаат қилди. Қутловда БАА қашшоқликдан тортиб иқлим ўзгаришигача бўлган глобал муаммоларга қарши курашиш тарафдори экани, инсоният тараққиёти йўлида собитлиги билдирилган.

- Фуқароларимизга ғамхўрлик қилиш, улар учун ривожланиш, бунёдкорликнинг барча йўлларини очиб бериш устувор вазифамиздир, - дейилади табрикда. - Бунга эришиш учун бор кучимизни сарфлаймиз. БАА ўз тарихида янги босқични бошлади ва инсоният ўз тараққиётига эришиш жараёнида асосий ҳамкор ва тарафдор бўлиб қолади. Мамлакатимиз ўтган эллик йил давомида муваффақиятли ривожланишнинг бир неча босқичидан ўтди. “Барпо этиш”дан “кучайиш”гача ҳар бир босқичнинг мақсади, хусусияти ва механизми бор. БАА янада ривожланиш, ютуқларни мустаҳкамлаш, юқори мақсадларга эришиш учун қатъий ёндашув, замонавий илм-фан ва технология соҳларига эътибор қаратиш, бу соҳалар тақдим этаётган имкониятдан ҳозирги ва келажак авлод манфаати йўлида сармоя киритиш орқали фойдаланишга батамом содиқ!

Маърузада навбатдаги босқичнинг асосий мавзуси – саъй-ҳаракатни икки баробар кучайтириш, меҳнатни муносиб қадрлаш, самарадорликка ва бурчга фидойиликдан иборат бўлиши ҳам таъкидланди.

Муҳаррама Пирматова,

ЎзА