Бугун Арманистон ташқи ишлар вазири расмий ташриф билан Москвада бўлади
Бугун, 12 октябрь куни Арманистон ташқи ишлар вазири Зограб Мнатсаканян расмий ташриф билан Москвада бўлади.
Бугун, 12 октябрь куни Арманистон ташқи ишлар вазири Зограб Мнатсаканян расмий ташриф билан Москвада бўлади.
Бу ҳақда Арманистоннинг Россиядаги элчиси Вардан Тоганян "ТАСС" агентлигига маълум қилган.
"12 октябрга ўтар кечаси вазир Москвага учиб келади", деди элчи.
Тоганян, шунингдек, ўз сўзида Арманистон ташқи ишлар вазири Москвада бугун Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳи раислари билан учрашуви ўтказилиши мумкинлигини таъкидлаган.
"REGNUM" хабарида эслатилишича, Арманистон ташқи ишлар маҳкамаси, аввалроқ тоғли Қорабоғдаги ўт очишни тўхтатиш келишувини бузиш ҳолатлари кузатилганини маълум қилганди.