Бугун АҚШ ва Россия президентлари учрашади
Бугун Женевада АҚШ ва Россия президентлари Жо Байден ва Владимир Путин учрашади.
Швейцария федерал полициясида юқорида даражада сафарбарлик эълон қилинган.
Маҳкама Офиси вице-директори Стефан Теймернинг айтишича, жумладан, маҳаллий вақт билан 15 дан 17 гача Женеванинг ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилади. Ҳавода полициянинг авиация бўлинмаси навбатчилик қилади. Умумий ҳисобда 3,5 минг ҳақуқ-тартибот ҳимоячилари саммит давомидаги тартиб ва хавфсизликни таъминлайди.
Россия ва Қўшма Штатлар томонидан 800 нафардан иштирокчи қатнашиши кўзда тутилган. Саммит жараёнини 3 минг нафар журналист бевосита Женевадан туриб ёритади, дейилади INTERFAX.RU хабарида.