Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун АҚШ ташаббуси билан БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлиси чақирилган
14:48 / 2022-01-31

«Независимая газета»нинг ёзишича, “Муҳокамалар марказидан Украина, Россия, Европада юзага келган вазият, Россиянинг Украинани босиб олиши дунё тартибларининг асосий тамойиллари ва мажбуриятларига қандай таъсир этиши билан боғлиқ, ҳозирда ўта кескин бўлиб турган масалалар ўрин олган».

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилднинг маълум қилишича, Америка ташаббусидан кўзланган асосий мақсад фақат Россияни қораловчи резолюциянинг қабул қилинишига эришиш эмас, балки Россия позициясини халқаро ҳамжамият бир овоздан қўллаб қувватламаслигини намойиш қилишдир.  Шу билан бирга, қабул қилинадиган резолюция хавфсизлик кафолати бўйича Россия-Америка ўртасида бўлиб ўтадиган музокараларга ҳам таъсир қилиши мумкин, дейилади ушбу хабарда.