Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун Андижонда 238 нафар сайловчи муддатидан олдин ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз берди
20:28 / 2021-10-14

Андижон вилоятидаги 931 та сайлов участкаларида тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Бу сиёсий жараёнда 1752712 дан зиёд андижонликлар конституциявий ҳуқуқларини амалга оширади. Сайловчиларнинг 534 минг 946 нафарини 18-30 ёшдагилар ташкил этаётган бўлса, 75 минг 108 минг нафари биринчи марта овоз берувчи ёшлардир.

- Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан один овоз бериш ҳуқуқига эга, - дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 2-Андижон округ сайлов комиссияси Матбуот маркази раҳбари Р. Эшонов. 

[gallery-4262]

- Жараён сайловга ўн кун қолганида, яъни жорий йилнинг 14 октябридан бошланди ва сайловга уч кун қолганида тўхтатилади. Жараённинг биринчи кунида 238 нафар сайловчи муддатидан олдин ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз берди. 

- Ҳозирда сайлов участкаларимизда барча шароитлар яратилган бўлиб, етарли сайлов бюллетенлари билан таъминланган.

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА