Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун 350 хонадондан хабар олинади
11:08 / 2020-04-02

Бу ҳақида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова ўз чиқишида маълум қилди.


Бу ҳақида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова ўз чиқишида маълум қилди.

Ушбу вазирликка кейинги беш кунда келган 494 аризанинг асосийда карантин вақтида тарқатилаётган маҳсулотлар зарарланмагани, келаётган одамларнинг соғлиғи қанчалик асосли экани ҳақидаги ташвишли саволдан иборат. Шунингдек,айрим хонадонларга устма- уст ёрдам етказилган бўлиб, айрим камбағал оилаларга эса бир марта кўмак берилган. Шу мавзудаги мурожаатлар эса 200 ортиқ.

Бу жараённи изчил ва шаффоф бўлишини таъминлаш, турли гумонларга сабаб бўлмаслиги ва аниқликни таъминлаш учун вазирлик тизимида ягона марказ ташкил этилди. Бундан ташқари карантин талабларини ҳам кучайтириш энг тўғри йўл бўлиб, Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи жорий этилади. Бунда ҳар бир фуқаро, айниқса 65 ёшдан ва ундан катталар кўчага чиқиши қатиян ман этилади.

Шунингдек, якка тартибдаги хайрия акциялари вақтинча тўхтатилади. Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган ёрдамни Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига олиб келиш таклиф этилади. Тошкент шаҳрида Ўзэкспомарказ павильонида ташкил этилди. 13 ҳудудда бугундан бошлаб марказлар иш бошлайди.

– Тадбиркорларга қаршилигимиз йўқ. Уларни қўллаб-қувватлаймиз, — дейди Э.Боситхонова. — Лекин беғараз ёрдамлар санитария-гигеник талабларга кўра кўрикдан ўтказилиб, карантин талабларига риояэтилган ҳолда етказиб берилади..

Кечанинг ўзида 5 тонна ёғ, 250 килограмм картошка, 10 минг дона ниқоб, 5 минг дона комбизон ва яна бир қанча ҳаёт учун керакли бўлган маҳсулотлар марказга олиб келинди. Бугун эрталабдан бир тадбиркор 50 тонна ун, 50 тонна гуруч ва 10 тонна ёғ етказиб берди.

Ана шулар ҳисобидан бугун Тошкент шаҳридаги 350 хонадонга саккиз турдаги муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилади.