Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун 22 нафар пара спортчимиз Паралимпия беллашувларида қатнашади
09:46 / 2024-09-06

Бугун, 6 сентябрь куни Парижда давом этаётган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида мамлакатимизнинг 22 нафар иродали пара спортчиси 5 та спорт турида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Кун давомида 10 та спорт дастурида Паралимпия ўйинларининг 82 та медаллар жамланмаси учун курашлар бўлиб ўтади.  

Медаллар жамғариш борасида Хитой вакиллари етиб бўлмас даражада таъқибчиларини ортда қолдирмоқда. 74 та олтин, 55 та кумуш, 37 та бронза жами 166 та медаль.  

Айтиш лозим, ортда қолган саккизинчи мусобақалар куни Ўзбекистон спорт делегацияси учун омадли кечди. Айнан кеча ўтказилган шиддатли баҳслар натижасида пара спортчиларимиз олтин медаль жамғариш борасида “Токио-2020” Паралимпия ўйинларининг натижасини такрорлади. Пара дзюдочимиз Шерзод Намозов ва пара енгил атлетикачимиз Ҳусниддин Норбековнинг ғолиблик шоҳсупасига кўтарилиши туфайли олтин медалларимиз сони 8 тага етди. Бу кўрсаткич Ўзбекистонни 182 та давлат орасида кучли 12 таликка олиб чиқди.  

Якунланишига 3 кун қолган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида бугунгача иштирок этаётган 182 та давлатнинг 80 таси у ёки бу даражадаги медалга эга бўлган. Қолган мамлакат вакиллари ҳам муносиб рақобат кўрсатаётгани тўрт йиллик матонат ва ирода жанги ҳар жиҳатдан муросасиз ўтаётганини кўрсатмоқда.  

Т.Рўзиев,

ЎзА