Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун – 1 июлдан маҳсулотларнинг 17 та рақамли идентификация коди тўлиқ жорий қилинади
11:27 / 2021-07-01

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги «Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталоги тасдиқланган эди.

Ушбу қарорга асосан Давлат солиқ қўмитасига маҳсулотларнинг (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини (позиция, субпозиция, бренд ва атрибут) кенгайтириб бориш, яъни маҳсулот ва хизматларнинг идентификация код (МХИК)ларини шакллантириш ваколати берилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди бу – маълум бир маҳсулот ёки хизмат турига тайинланган белгилар (рақамлар) тўплами кўринишида тақдим этилган маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида электрон каталог базасида маҳсулот ва хизматларга босқичма-босқич 17 та рақамли идентификация кодлари яратилмоқда. Ҳозирда юқори ликвидли маҳсулотлар, дори воситалари, тамаки ва алкогол маҳсулотлари ҳамда имтиёз қўлланилган маҳсулот ва хизматлар учун 10 мингдан ортиқ идентификация коди яратилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги ва 28 апрелдаги тегишли қарорларига мувофиқ, МХИК электрон ҳисобварақ-фактуралар, электрон шартномалар ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларида акс эттирилиши лозим. Шуни эслатиш жоизки, барча тадбиркорлик субъектлари tasnif.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали ўзларига тегишли бўлган маҳсулот ва хизматлар учун 17 та рақамли МХИКларни сақлаб олишлари мумкин. Мазкур ўзгаришлар бугун, 1 июлдан тўлиқ жорий қилинади.  

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА