Бугун – 1 апрель куни республикамизда аҳолини оммавий коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бошланганига бир йил бўлди
2021 йилнинг 1 апрелидан республикамизда коронавирус инфекциясига қарши аҳолини оммавий эмлаш ишлари бошланган эди. Барча ҳудудлардаги эмлаш пунктларида аҳолини эмлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилди. Ўтган давр мобайнида режадаги 21 миллион аҳолидан 19 миллиондан ортиғи 92,6 фоизи COVID-19га қарши эмланди.
Бугунги кунда юртимизда 7 турдаги –AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001, "Sputnik V", Moderna, Pfizer/BioNTech, Sinovac, Sputnik Light вакциналари билан аҳолини эмлаш ишлари давом этмоқда.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши курашишнинг энг самарали йўли касалликка қарши эмланишдир.
Моҳигул Қосимова, ЎзА