Бугун туғилган кун
Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти проректори, “Yosh kuch” журнали таҳририяти бош муҳаррири Ирода Дадажонова 1973 йил 20 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган.
20 октябрь
Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти проректори, “Yosh kuch” журнали таҳририяти бош муҳаррири Ирода Дадажонова 1973 йил 20 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган.
Ирода Дадажонова 1996 йил Тошкент давлат консерваториясини, 2000 йил Ўзбекистон Бадиий академияси Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти аспирантурасини, 2008 йил Ўзбекистон Бадиий академияси Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти докторантурасини тугатган.
Санъатшунослик фанлари доктори, доцент Ирода Дадажонова меҳнат фаолияти давомида бир қатор ижодий жамоаларда масъул лавозимларда ишлаган. У Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти проректори вазифасига тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг Давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари бериб борилади.
Мазкур рукнга энди Сиз ҳам тўлов асосида ўз яқинларингизнинг туғилган кунларини жойлаштириш имкониятига эгасиз.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: uzauz@yandex.ru
Телефон: 71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!