Бу йили озиқ-овқат саноатида бир миллиард доллар экспорт қилиш режа қилинган
Бу ҳақда президент раислигида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоқларида инвестициялар ва экспортни кўпайтириш юзасидан ўтаётган видеоселектор йиғилишида таъкидланди.
Бу йили озиқ-овқат саноатида камида 100 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва 1 миллиард доллар экспорт қилиш режа қилинган.
Лекин озиқ-овқат йўналишидаги айрим корхоналар айланмаси учун маблағ ола олмаган, айримлари сифат бўйича рақобатга бардош беролмаган, тежамкор технология ўрнатмагани учун таннарх баланд бўлган.
Шу каби, озиқ-овқат йўналишидаги 20 та йирик корхона хом ашё етишмаслиги, маҳсулотига бозор топиш ва айланма маблағ муаммолари сабабли қувватларини ярмини ҳам ишлатаётгани йўқ.
Мутасаддилар, ҳокимлар янги лойиҳа қилиш уёқда турсин, тайёр корхоналарга кўмак беришни ўйламаётгани кўрсатиб ўтилди.
ЎзА