English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бу йил Сингапурда бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форуми бекор қилинди
09:08 / 2021-05-18

Бу йил 17-20 август кунлари Сингапурда бўлиб ўтадиган ҳар йилги Жаҳон иқтисодий форуми (ЖИФ) коронавирус билан боғлиқ кескин вазият туфайли бекор қилинди.

Жаҳон иқтисодий форумидан маълум қилинишича, турли минтақаларда коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлигича қолмоқда, саёҳат қилиш истиқболи ноаниқ бўлиб турибди, эмлаш жараёни ҳам турли минтақада турлича суръатда кечмоқда. Буларнинг барчаси бизнес етакчилари, ҳукумат раҳбарлари ва фуқаролик жамияти вакилларининг глобал миқёсдаги учрашувларини ўтказишга имкон бермайди.

Хабарда таъкидланишича, Жаҳон иқтисодий форумининг навбатдаги йиллик йиғилиши 2022 йилнинг биринчи ярмига белгиланди. Уни ўтказиш жойи ва санаси жорий йилнинг ёз ойларида аниқлаб олинади.

Ўтган йили пандемия туфайли, Жаҳон иқтисодий форуми одатдагидек Давосда эмас, балки Люцерндаги Бюргеншток дам олиш масканида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Аммо кейинчалик мазкур анжуманни Люцерндан Сингапурга кўчиришга қарор қилинди.