Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бу йил қайси вилоятдан энг кўп абитуриент ОТМларга ҳужжат топширди?
10:30 / 2022-07-28

2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.

Қабул якунига кўра, жами онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони  - 1 214 232 нафар.

Шундан:

395 023 нафари — жорий йил битирувчилари;

819 209 нафари — аввалги йиллар битирувчилари.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

Кундузги таълим шакли — 612 530 нафар;

Сиртқи таълим шакли — 565 902 нафар;

Кечки таълим шакли — 27 417 нафар;

Масофавий таълим шакли — 8 383 нафар.

Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича тақсимоти:

Қашқадарё вилояти — 140 797 нафар.

Самарқанд вилояти — 133 610 нафар.

Тошкент вилояти — 116 251 нафар.

Фарғона вилояти — 109 938 нафар.

Сурхондарё вилояти — 106 145 нафар.

Андижон вилояти — 79 235 нафар.

Наманган вилояти — 77 607 нафар.

Қорақалпоғистон Республикаси — 75 819 нафар.

Жиззах вилояти — 74 346 нафар.

Тошкент шаҳри — 68 545 нафар.

Бухоро вилояти — 67 663 нафар.

Хоразм вилояти — 64 351 нафар.

Навоий вилояти — 54 512 нафар.

Сирдарё вилояти — 45 413 нафар.

 

ЎзА