English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бу йил пахтанинг 1 килограмми учун 800 сўмдан 1400 сўмгача ҳақ тўланади
17:33 / 2019-08-17

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

“2019 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишда:

пахта хом ашёсининг машинада терилган 1 тоннаси учун 500 000 сўм хизмат ҳақи тўлаш;

пахта хом ашёсининг қўлда терилган 1 килограмми учун биринчи теримда ўрта толали пахта навлари учун – 800 сўмдан, узун толали пахта навлари учун – 1000 сўмдан, иккинчи теримда ўрта толали пахта навлари учун – 1000 сўмдан, узун толали пахта навлари учун – 1400 сўмдан меҳнат ҳақи тўлаш;

пахта йиғим-терими мавсумида терим отряди раҳбарлари ҳамда Сирдарё вилоятида ташкил этилаётган дала марказларининг раҳбарлари (менежерлари)га истисно тариқасида фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнат ҳақи тўлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин” – дейилади қарор лойиҳасида.