Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бу йил ўқишга кириш учун қанча балл тўплаш керак? (+ видео)
17:14 / 2023-06-28

Хабарингиз бор 20 июнь санасидан 20 июлга қадар олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш жараёни давом этади. Айни дамда абитуриентларни ўқишга киришга доир жуда кўплаб саволлар қизиқтириши табиий.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бош мутахассиси Зафар Амирқулов Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм каналида уюштирилган жонли эфир орқали ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.  

— Абитуриентлар нечта фандан тест синовлари топширишади ва ўқишга кириши мумкин бўлган максимал балл неччи?  

— Абитуриентларга ноқулай бўлмаслиги учун бу йилги тест мажмуаларидаги баҳолаш мезонлари ўткан йилгиникидек қолдирилди. Бу йил ҳам иккита мутахассислик фанидан 30 тадан саволлар бўлади. Ундан ташқари 3 та мажбурий фандан ҳар биридан 10 тадан жами 30 та савол берилади.  

Биринчи мутахассислик фани бўйича 3.1 баллдан, иккинчи мутахассислик фанидан 2.1 баллдан ҳисобланади. Қўшимча мажбурий фанлардан берилган ҳар бир савол учун 1.1 баллдан, жами 33 балл бўлса, демак бир абитуриент  максимал 189 балл тўплаши керак.  

Абитуриентлардан, неча балл тўпласам ўқишга киролмаслигим мумкин, минимум балл борми, каби саволлар келиб тушяпти.  Минимум балл ҳам бор. Масалан, айрим тоифадаги давлат грантлари асосида тавсия этиладиган ногиронлиги бор абитуриентларга қўшимча квоталар ажратилади. Улар грант асосида қабул қилиниш учун ҳеч бўлмаганда 68 балл тўплашлари керак. Тўлов контракт асосида ўқиш учун камида 56,7 балл тўплашлари шарт.  

—Тестга кириш учун қанча тўлов қилинади? Кимлар тўловдан озод этилади?  

— Тест жараёнларини ташкиллаштириш молиявий сарф-харажатлар билан боғлиқ. Абитуриентлар томонидан тўланадиган суммалар барча харажатларни қопламайди. Тестга кириш учун тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари, яъни 165 минг сўм ҳисобланади. Бу суммани олий ўқув юртига иккинчи ёки ундан кейинги марта ҳужжат топширган абитуриентлар тўлайди.  

Жорий йилдаги битирувчилар, академик-лицей, касб-ҳунар ҳамда ўрта таълим мактаблари битирувчилари биринчи марта ҳужжат топшираётган бўлса, улар ушбу суммани тўламайди. «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчаларидаги уйларда яшовчи тўлиқ давлат таъминотидаги ижтимоий реестрларга кирган оила ва уларнинг фарзандлари, “Ёшлар дафтари”га киритилган абитуриентлар тўловлардан озод қилинган.  Тўлов қилиш шарт бўлган ёки шарт бўлмаган абитуриентлар автоматик тарзда тизимда шаклланади.  

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/CA2t0sg1pKE" title="Бу йил ўқишга кириш учун қанча балл тўплаш керак?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

 

Н.Раҳмонова,  

А.Содиқов (видео) ЎзА