Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бу йил банклар тадбиркорлик лойиҳалари учун 6 миллиард доллар ресурс олиб келмоқда
14:41 / 2025-08-20

Бу ҳақда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида таъкидланди.

Банклар келгуси йилда айнан кичик ва ўрта тадбиркорликни мақсадли қўллаб-қувватлаш учун қулай шартларда алоҳида 1 миллиард доллар ресурс жалб қилади.

Шунингдек, Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси қўшимча 7 триллион сўм ресурс ажратиб, 10 мингта лойиҳани молиялаштиради.

Хусусан, компания маблағлари доирасида “чемпион тадбиркор”ларни кўпайтириш учун банк орқали ҳар бир лойиҳага 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Ишлаб чиқариш, сервис, яшил иқтисодиёт лойиҳалари учун 500 миллион сўмгача тижорат кредитлари компания томонидан қайта молиялаштирилади. Натижада ҳар йили 100 мингдан зиёд тадбиркорлар оладиган кредит фоизи 6 фоизгача пасаяди.  

Аввалги кредити бўйича компаниядан кафиллик олиб, тўловни вақтида қилган тадбиркорларга янги кредитлар учун кафиллик миқдори 1,5 карра оширилади.

Энди йирик тадбиркорлар ҳам компаниядан 10 миллиард сўмгача кафиллик олиши мумкин бўлади.

ЎзА