French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бу йил AҚШ элчихонаси томонидан 1500 нафар талабанинг аризаси кўриб чиқилган
11:58 / 2023-08-10

Бу энг юқори кўрсаткич сифатида қайд этилди.

Ҳозир бутун дунё бўйлаб АҚШда ўқиш ёки ишлаш истагини билдираётган инсонлар сони тобора кўпаймоқда. Жумладан, ватандошларимиз орасида ҳам бундай талабгорлар талай. Хўш, Қўшма Штатларда ўқиш ёки ишлаш учун нима қилиш керак? Муҳожирларга қандай шарт, талаб қўйилади? Шу каби саволларга АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси масъулларидан жавоб олдик.

Идора тақдим этган маълумотга кўра, бугунги кунда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қатор таълим алмашинуви дастурлари амалда. Ҳар йили кўплаб талабалар илғор, ихтисослашган лойиҳаларда иштирок этишни хоҳлашади. Уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш,зарур маълумотни етказиб бериш мақсадида“EducationUSA” маслаҳат маркази фаолият юритади.

Ушбу муассасада қизиқувчилар ўзларига мос таълим масканини топиш, ўшажойга мурожаат қилиш, кириш имтиҳони қаерда топширилишини билиш, Америка ҳаётига қай тарзда тайёргарлик кўриш каби масалалар юзасидан маълумот олишлари мумкин.

Умуман, AҚШда ўқиш ёки ишлаш истагидаги фуқароларимиз белгиланган тартибда виза олиши керак. Қолаверса, илмий даража олишни хоҳлаганлар таълим муассасаси томонидан қабул қилиниши ва талаба визасини олиши лозим. Суҳбат давомида бўлажак талаба нима учун Қўшма Штатларда ўқишни хоҳлаши, ўз дастурларини қандай қилиб молиявий қўллаб-қувватлашни режалаштиргани, ўқишни тугатгач, қандай режалар тузганини тушунтиради.

Aксарият ҳолларда Қўшма Штатларда вақтинча ишлашни хоҳловчи чет эл фуқаролари AҚШ визаси учун ариза топширишдан олдин Қўшма Штатлардаги иш берувчи томонидан тасдиқланган аризага эга бўлиши талаб қилинади. Ушбу петиция кўпинча фуқаронинг малакаси, тажрибасидан келиб чиқиб маъқулланади.

Афсуски, сўнги пайтда бутун дунёдан, жумладан, Ўзбекистондан ҳам АҚШга ноқонуний йўл билан киришга уринаётган мигрантлар кўпаймоқда. Улар учраётган муаммо ва қийинчиликлар ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ орқалибонг уриляпти. Бу жараён аянчли, ҳатто, инсон ўлими билан тугаётганини ҳам тез-тез эшитяпмиз. Бундай кўнгилсизликлар олдини олиш бўйича ҳам элчихона томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси Қўшма Штатларга тартибсиз саёҳат уюштиришга уринган шахслар жиноят, одам савдоси ва молиявий фирибгарлик қурбонига айланиш хавфиданмудом огоҳлантиради. Бу йўл ҳеч қачон хавфсиз эмас. Муҳожирларнинг тартибсиз миграцияси хавф-хатарини зиммасига олишдан кўра, бу мамлакат талабгорларни қонуний имкониятлардан фойдалнишга чақиради.

Шу ўринда қайд этиш керак, Қўшма Штатлар малакали ва малакасиз меҳнат муҳожирларини визанинг турли тоифаси асосида ишга қабул қилади. Масалан, элчихона ўзбекистонлик вақтинчалик муҳожирлар учун кўплаб мутахассисликлар бўйича виза расмийлаштиради.

Кейинги йилларда AҚШ коллеж ва университетларига ҳам қизиқиш кучайган. Элчихона талабалар визасини тайинлаш бўйича сўровни тезлаштирмоқда. Бу йил рекорд даражадаги – 1500 талаба талабгорнинг аризаси кўриб чиқилди.

Таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида элчихона ўрта мактаб ўқувчиларидан тортиб, университет профессор-ўқитувчиларигача таълим алмашиш имкониятини таклиф этяпти. Жумладан, “EducationUSA” ёш ўзбекистонликларга Қўшма Штатлардаги олий таълим муассасаларига қандай ҳужжат топшириш бўйича маслаҳат беради.

Яна бир муҳим янгилик: жорий йилоктябрь ойида элчихона кўмагида AҚШ академик маслаҳатчилари, Ўзбекистондаги университетлар вакиллари ва бўлажак талабаларни бирлаштириш учун пойтахтимизда минтақавий конференция ва таълим ярмаркаси ўтказиш режалаштирилган.Қолаверса, элчихона ва USAID Ўзбекистонда бир қатор таълим лойиҳаларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Жумладан, ўрта мактаблар китоб, баҳолаш тизими билан таъминланмоқда. Америкалик инглиз тили ўқитувчилари Ўзбекистон бўйлаб 22 та ўрта мактаб, университетга жойлаштирилди.Ушбу мутахассислар, олимлар фаолияти молиялаштириб бориляпти. Шу билан бирга 8-11-синф ўқувчилари “YES”(Ёшларни иш билан таъминлаш кўникмаси) дастури орқали меҳнат бозорида иштирок этиши учунзарур воситалари, жиҳозлар ажратилиб, мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда “ESN” (English Speaking Nation) дастури орқали 15 минг нафар умумтаълим мактаби инглиз тили ўқитувчисини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Бундай хайрли ишлар давом эттирилиб, 2024 йил ҳам мактаб раҳбарларини ўқитиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида “ESN” дастури  кўлами кенгайтирилади.

Гўзал Сатторова, ЎзА