Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бу йил 92 нафар ўқувчи Президент мактабини тамомлади
09:59 / 2022-06-20

Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан тизимидаги Президент мактаблари битирувчилари учун битирув кечаси байрам тадбири ташкил этилди.

Айтиш жоизки, айни пайтда мамлакатимиздаги 4 та Президент мактаблари жорий йилда ўзининг навбатдаги битирувчиларини катта ҳаётга кузатмоқда.

Жорий йилда Тошкент шаҳридаги Президент мактабини 24 нафар, Хива шаҳридаги Президент мактабини 24 нафар, Наманган шаҳридаги Президент мактабини 22 нафар ва Нукус шаҳридаги Президент мактабини 22 нафар, жами 92 нафар ёш битирди.

Ҳозирда 65 фоиздан зиёд Президент мактаби битирувчилари давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Янги Ўзбекистон университетида ўқиш таклифини билдирди. Шуниндек, ўқувчилар орасида "Эл-юрт умиди"  жамғармаси танловида ғолиб бўлганлар ҳам бор.

Шу билан бирга, битирувчилар жаҳоннинг  топ мингталигига кирувчи Аризона, Бристол, Калифорния университетлари каби 100 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий олий ўқув муассасаларидан тўлиқ грант асосида таълим олиш учун таклифни қўлга киритдилар.

2021/2022-ўқув йилида Президент мактаби битирувчилари хорижий университетлардан жами 27 миллион доллардан зиёд грантни қўлга киритишди.

Ўқувчилар учун таълим йўналишлари бўйича индивидуал маслаҳатлар бериш, уларга дунёнинг ривожланган мамлакатларидаги нуфузли олий ўқув юртлари ҳақида маълумотлар бериш ҳамда мазкур олийгоҳларга ҳужжат топшириш, рўйхатдан ўтиш бўйича керакли тавсиялар бериш бугунги куннинг энг муҳим жиҳатларидан бири эканини инобатга олган ҳолда агентлик тасарруффидаги барча Президент мактабларида  School consellor фаолияти йўлга қўйилди. Шу билан бирга, маҳаллий ва хорижий мутахассислар ҳамкорлигида IELTS ва SAT тайёрлов курслари ташкил этилган. Шунга кўра битирувчилар IELTS сертификатини қўлга киритдилар. Худди шундай SAT сертификатларини қўлга киритганлар 48 нафарни ташкил этди.

Президент мактабларининг битирувчиларини муносиб кузатиш мақсадида ташкил этилган тадбирлар доирасида "Янги Ўзбекистон" боғига саёҳат ташкил этилди. Шунингдек, Янги Ўзбекистон университети, Ёзувчилар уюшмаси музейи, "Адиблар хиёбони"га экскурсия уюштирилди.

Битирув кечаси тадбирида Президент мактаблари битирувчиларига аттестатлар топширилди. Иқтидорли ўқувчилар  фахрий ёрлиқлар ва сертификатлар билан тақдирланди.

Мақсадбек Файзуллаев Тошкент шаҳридаги Президент мактабини тамомлади. Бирйўла жаҳоннинг 42 та олийгоҳига ўқиш имконини қўлга киритган Мақсадбекнинг  орзулари ҳам бир дунё.

- Билимда муваффақиятларга эришишнинг ўзи бўлмади, - деди Мақсадбек Файзуллаев. - Ўқишда қувончли кунлар билан бирга қийин пайтлар ҳам бўлди. Бир пайтлар бир-бирига мутлақо бегона бўлган жамоа энди бир оила фарзандларидекмиз. Мен Нью-Йорк университетида ўқишга кириб, ахборот технологиялари йўналишида мутахассис бўлмоқчиман.

Битирув тадбири якунида ёшлар иштирокидаги концерт дастури намойиш этилди.

Н.Усмонова, ЎзА