Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бу йил 1- синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади
09:41 / 2025-06-12

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 2025-2026 ўқув йили учун 1 - синфга қабул 20 июндан бошланади.

Белгиланган тартибга кўра, 1 - синфга қабул жараёнида ота-оналарнинг яшаш манзили бўйича умумтаълим мактабида танлаган таълим тилидаги синфи бўлмаган тақдирда, яқин ҳудуддаги бошқа умумтаълим мактаби микроҳудуд сифатида бириктириб берилади.

Регламентга мувофиқ, 1 - синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:

1-Босқич: 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида,

2-Босқич: 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1- синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz) га киритилади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, “Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1 - синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Агар электрон қабул жараёнлари юзасидан саволлар бўлса, call-марказнинг 71-203-07-04, 71-203-04-03 рақамлари ёки телеграмдаги @mymaktab_uz расмий канали орқали жавоб олиш мумкин.

Муҳайё Тошқораева,
ЎзА