English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бу - «Ёшлар симфоник оркестри» жамоасига билдирилган катта ишонч...
11:40 / 2020-07-03

Ўз вақтида ёшлар томонидан тузилган «Ёшлар симфоник оркестри» жамоасига билдирилган бу катта ишонч, у ерда фаолият юритиб келаётган барча ижодкорларнинг қалбини фахр ва ифтихорга тўлдирди.


«30 июнь – Ўзбекистон ёшлари куни»да биз ёшларнинг бугуни ва эртасини белгилаб берувчи яна бир муҳим «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент Фармони қабул қилингани барчамизни хурсанд қилди.

Унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилиши бўйича қарор имзолангани, Муҳтарам юртбошимизнинг яна бир бор ёшларга бераётган энг юксак эътиборлари натижаси десам муболаға бўлмайди.

Фармон ҳамда қарор билан танишиб чиқар эканмиз, ҳар бир бандида ёшларнинг манфаатлари ҳимоя қилингани ҳамда уларни қўллаб қувватлашга қаратилгани, шунингдек ҳар бир инсон ўз олдига қўйган мақсадларига бемалол етишиши учун кенг имкониятлар эшиги очилганини кўришимиз мумкин.

Ушбу қарорда келтирилган яна бир муҳим бандларидан бири бу - Тошкент шаҳар «Ёшлар ижод саройи» қошидаги «Ёшлар симфоник оркестри» негизида «Ўзбекистон давлат симфоник оркестри» ташкил этилиши ва амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақланиб қолган ҳолда Маданият вазирлиги тузилмасига ўтказилиши белгилаб берилгани бўлди.

Ўз вақтида ёшлар томонидан тузилган «Ёшлар симфоник оркестри» жамоасига билдирилган бу катта ишонч, у ерда фаолият юритиб келаётган барча ижодкорларнинг қалбини фахр ва ифтихорга тўлдирди.

Ўзбекистон давлат консерваториясининг юқори малакали устозлардан ташкил топган меҳнат жамоаси ҳам бу фармон ва қарордан руҳланиб, ўз ижодимиз билан миллий мусиқа санъатимизни нафақат юртимизда, балки дунё саҳналарида бугун бу даргоҳда таҳсил олаётган талабаларимиз ижодида баралла жаранглаши учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Камолиддин Ўринбоев , Ўзбекистон давлат консерваториясининг ректори,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист