Америкаликларнинг Афғонистондан кетиши ва ундан кейин бошланган “қалбларни ларзага солган гуманитар ҳалокат” Америка империясининг халокатидан гувоҳлик бермоқда. Британиянинг The Daily Telegraph газетаси шу ҳақда мақола эълон қилди.
Афғонистонда бўлган воқеалар шуни намоён этмоқдаки, Оқ уй дунёдаги вазиятни билмайди ва бошқа минтақалар ў ёқда турсин, ҳатто, ўз мамлакатини ҳам бошқара олмайди, дея таъкидланади материалда.
The Daily Telegraphда эълон қилинган мақола муаллифининг фикрича, Америка империясининг ҳалокатига тўртта сабаб белги бермоқда.
“Америкаликларнинг ташқи сиёсатдаги энг катта хатоларидан бири ғарбнинг Шарқ ва Осиёга интервенцияси, АҚШнинг Яқин Шарқни “қайта қуришга” урингани бўлди, дейди журналист. Мақолада ушбу олиб борилган сиёсат охир оқибатда тескари натижа бергани айтилади.
"Яқин Шарқда Американинг қўли теккан мамлакат ва ҳудудларда ҳозир тартибсизликлар ҳукм сурмоқда", — дейди у.
Яна бир хато “Вашингтоннинг Евроиттифоқнинг миграция инқирози туфайли парчаланиб кетишига олиб келувчи нотўғри стратегиясидир", дейди муаллиф. Шунингдек, Хитойнинг кучайишига шунчалик йўл қўйиб берилдики, энди уни тўхтатиб қолишнинг имкони йўқ.
АҚШ империясининг “қулаши”га ички сабаб, The Daily Telegraph газетаси версияси бўйича, сиёсий элитанинг ўзаро келиша олмаслигидир.
Мақолада келажак ҳам яхши бўлмаслиги айтилади. Унда дунё одамларнинг оммовий кўчишлари, валюта уруши ва табиий ресурслар учун кураш билан тўқнаш келади.