Мана азизлар, қиш ойининг илк кунларидаёқ она табиат бизни узоқ кутилган қор билан сийлади. Ҳаво ҳарорати жуда совуқ, қор эса ёғишда давом этмоқда.
Ўзбекистон Гидрометереология маркази эса 5 дан 9 декабргача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, бугун Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан қор ёғиб, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, баъзи жойларда ёғин кучли бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ҳавонинг кам булутли ва қуруқ бўлиши кузатилади.
Фарғона водийси вилоятларида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кечаси ва куннинг биринчи ярмида қор ёғади. 7-8 декабрь кунлари фақат республиканинг жануби-шарқий ҳудудларида, асосан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Республиканинг шимолий ҳудудларида кечаси 8-13 даража совуқ бўлиши, баъзи жойларда 15-20 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. Республиканинг айрим ҳудудларига туман тушиб, йўлларда яхмалак ҳодисалари кузатилади. Юқоридаги прогнозлардан келиб чиқиб, ЎзА ҳамюртларимизга қалинроқ кийинишни ва бизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боришни тавсия этади. Олдинда эса сизни бир-биридан қизиқ ва сўнгги маълумотлар кутмоқда!
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/3Vxtw1As-XY" title="Бу ҳафтада об-ҳаво қандай бўлади?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Моҳичеҳра Эшмирзаева, Ёқубжон Мелибаев (видео), ЎзА