Бугун туғилган кун
Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев 1975 йил 22 майда Тошкент вилоятида туғилган.
22 май
Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев 1975 йил 22 майда Тошкент вилоятида туғилган.
Музаффар Солиев 1997 йил Тошкент Олий ҳарбий умумқўшин қўмондонлик билим юртини, 2005 йил Ўзбекистон Республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган. 1993-1997 йилларда Тошкент Олий ҳарбий умумқўшин қўмондонлик билим юрти курсанти – тингловчиси бўлган.
Музаффар Солиев меҳнат фаолияти давомида масъул лавозимларда ишлаб келмоқда. Хусусан, 2010-2015 йилларда Мудофаа вазирининг фронт орти ва капитал қурилиш бўйича ўринбосари, 2015-2017 йилларда Мудофаа вазирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари бўлган.
Музаффар Солиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги тегишли фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига тайинланган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!