Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Брюссельда нархларнинг ўсишига қарши оммавий акция бўлиб ўтмоқда
20:29 / 2022-09-21

Чоршанба куни минглаб белгияликлар иш ҳақини ошириш ва энергия тарифларини пасайтириш талаби билан Брюссель кўчаларига чиқди, деб хабар беради “РИА Новости” мухбири.

Акция Белгия касаба уюшмалари томонидан уюштирилган ва полиция маълумотларига кўра, 10 мингдан ортиқ одамни тўплаган. Белгия касаба уюшмалари конфедерацияси раҳбари Терри Бодсон сўнгги ойларда ўртача белгиялик оиланинг энергия учун тўловлари уч баробарга ошиб, ойига 700 еврога етганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, фуқароларнинг энергияни тежашга чақириши мантиққа тўғри келмайди, чунки ҳамма ўзи кўриши мумкин бўлган чораларни кўрган. Намойишчиларнинг плакатларида: “Одамларни эмас, нархларни музлатиб қўйинг!”, “Уруш учун бир евро эмас, маошлар учун миллиардлар!”, деган сўзлар акс эттирилган.

Аввалроқ, Европа Иттифоқи расмийлари фуқароларни электр энергияси истеъмолини камайтиришга ва уйларини иситишда тежамкор бўлишга чақирган.

Намойишчилар ҳукуматнинг фавқулодда чораларини танқид қилишди, у аллақачон 6 миллиард евродан ошиқ маблағ сарфлаган, бироқ нархлар барқарорлашувига эришмаган.

Бугунги акция Белгиянинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтмоқда. Бу 9 ноябрга режалаштирилган умумий иш ташлашдан олдин расмийларни огоҳлантириш сифатида кўрилаётган чоралар, деб айтилмоқда.

Сентябрь ойи бошида ўтказилган сўровларга кўра, белгияликларнинг 64 фоизи келгуси ойларда энергия учун тўловларни тўлай олмасликларидан хавотирда. Бундан ташқари, белгияликларнинг 40 фоизга яқини ўз ҳисобларини тўлаш учун ўз жамғармаларидан фойдаланишга ёки ҳатто қарз олишга мажбур бўлганликларини қайд этган. Сўровда қатнашган ҳар уч белгияликдан бири энергия нархининг юқорилиги туфайли соғлиқни сақлаш харажатлари камайганини маълум қилди.