Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Брюсселда ЕИ етакчилари саммити давом этяпти
13:22 / 2023-12-15

Европа Иттифоқи етакчилари Украина, Исроил – Фаластин зиддияти, тузилманинг кенгайиши ва бюджети масалаларини муҳокама қилиш учун Брюсселда йиғилди.

Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель раислигида, 27 аъзо давлат масъуллари иштирокида ўтаётган саммит Мишель ва Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйеннинг Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашуви туфайли режалаштирилганидан кечроқ бошланди.

Таъкидланишича, илк бор кенгаш ва комиссия раҳбари анжуман олдидан матбуотга баёнот бермаган.

Биринчи сессияда Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва ушбу мамлакатни ЕИга қабул қилиш бўйича музокара бошлаш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Учрашув олдидан Орбан қўшимча 50 миллиард евролик молиявий ёрдам кўрсатиш қарори ва музокара бошланишига вето қўйишини айтган.