Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Броконер қўлга тушди
17:09 / 2026-01-23

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида ноқонуний балиқ овлаш ҳолати аниқланиб, табиатга 267 миллион 800 минг сўм миқдорида зарар етказилган. Қонунбузарлик устида фуқаро Қ.Ғ қўлга олиниб, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига юборилди.

Мазкур ҳолат Сирдарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси давлат инспекторлари томонидан ўтказилган навбатдаги рейд тадбири давомида фош этилди. Текширув жараёнида фуқаро Қ.Ғ туман ҳудудидан оқиб ўтувчи зовурда балиқ овлаш қонунчиликда қатъий тақиқланган электр қармоқдан фойдаланган ҳолда 3 турдаги жами 28 дона балиқни ноқонуний овлаётгани аниқланди.

Мутахассислар таъкидлашича, электр қармоқ орқали балиқ овлаш сув ҳавзалари экотизимига ўта хавфли бўлиб, балиқлар билан бирга уларнинг тухумлари ва бошқа тирик организмларни ҳам йўқотишга олиб келади. Шу боис, бундай усуллардан фойдаланиш қонунчиликда қатъий тақиқланган.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири