Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Британиянинг газ импорти 2030 йилга бориб 70 фоизга ошади
16:49 / 2022-02-10

Ҳатто Шимолий денгиздаги барча газ конларини ўзлаштирилганда ҳам, Буюк Британиянинг хориж газига бўлган эҳтиёжи яқин ўттиз йилда кескин ошади. Бу ҳақда пайшанба куни Financial Times газетаси расмий манбаларга таяниб мақола эълон қилди.

Бирлашган қироллик истеъмол қилаётган газ ҳажмининг ярмидан кўпини Норвегия, Қатар ва  Россиядан импорт қилмоқда, 2030 йилга келиб эса, ушбу кўрсаткич 70 фоизгача кўтарилади.  

Соҳани мувозанатлаштириб турувчи Нефть ва газ бошқармаси  (OGA) ҳамда иқлим ўзгариши бўйича Қўмита ва Британия ҳукуматига маслаҳат бериб турувчи мустақил гуруҳнинг маълумотига кўра,  2040 йилга бориб мамлакат газга бўлган эҳтиёжининг фақат бешдан бирини, 2050 йилда атиги 15 фоизини ички ресурслари ҳисобига таъминлай олади. 

OGA тарқатган маълумотда келтирилишича, ўтган йили Шимолий денгиздан қазиб олинган газ миқдори 33 миллиард куб метрга баҳоланган. Ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилга келиб ушбу кўрсаткич 17,5 миллиардга, 2040 йилда  6,9 миллиардга, 2050 йилда 2,7 миллиардга тушиб қолади.