Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши бўйича икки томонлама музокаралар 31 декабргача якунлланади
09:04 / 2020-12-22

Британия бош вазири Борис Жонсон мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиш бўйича музокаралар тўхтатилишини эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра,  томонлар зиддиятли масалалар бўйича бир қарорга кела олмаган тақдирда ҳам белгиланган муддат – 31 декабрда музокаралар тўхтатилади. 

“ITV” келтирган иқтибосда Жонсоннинг “Ўтиш даври 31 декабрда тугайди. Бизнинг позициямиз ўзгармасдир”, дегани айтилган.

 Аввалроқ евроиттифоқлик ва британиялик музокарачилар битим бўйича келишувга эришилмаганини маълум қилганди.

 Жумладан, томонлар асосий масала – балиқчилик саноатидаги қоидалар бўйича турлича фикр билдирмоқда.