Британиялик мулозим ўғирлик ҳақида маъруза ўқиётганда ҳамёнини ўғирлатди
Буюк Британия ички ишлар вазири ўринбосари Диана Жонсон қиролликдаги ўғирлик эпидемиясига бағишлаб ўтказилган анжуманда ҳамёнидан айрилди.
– Жонсон Полиция назоратчилари ассоциацияси конференциясида нутқ сўзлаб, лейбористлар ҳукуматига консерваторлардан мерос қолган жамоат тартибига зид хатти-ҳаракатлар – ўғирлик, хусусан дўконларни ўмариш эпидемиясидан огоҳлантирган, – дейилади “Financial Times” газетаси хабарида.
Тез орада маҳаллий полиция тадбир бўлиб ўтаётган тўрт юлдузли меҳмонхонада ҳамён йўқолиши билан боғлиқ ҳодиса юзасидан тергов олиб борилаётганини маълум қилган. Табиийки, содир бўлган воқеа тафсилоти тўлиқ очилмаган.
Кейинроқ шу иш бўйича 56 ёшли эркак қўлга олинган.