Британияда Темза дарёсининг бошланиш жойи қуриди
Ғайритабиий юқори ҳарорат сабаб юзага келган қурғоқчилик туфайли тарихда биринчи марта афсонавий Темза дарёсининг илк нуқтаси қуриб қолди.
“The Guardian” газетаси “Риверс Траст” экологик ташкилотининг илмий ишлар бўйича директори Роб Коллинзга таяниб хабар беришича, давомли қуруқ об-ҳаводан сўнг Темза дарёсининг Глостерширдаги бош ўзанида сув қолмаган. Қуйироқда эса беш миль (8 км) масофада заиф оқим зўрға кўриняпти. Коллинз, шунингдек, ўзгарувчан иқлим шароитида бундай қурғоқчилик ва жиддий сув танқислиги кучайиши мумкинлигини таъкидлади.