Британия, Япония ва Италия қирувчи самолёт яратади
Буюк Британия, Япония ва Италия авиация соҳасида инновацион, товушдан тез учувчи, кўзга кўринмас қирувчи самолёт яратиш бўйича шартнома имзолади. Янги самолёт 2035 йил ҳавога кўтарилиши керак, деб хабар тарқатди Британия мудофаа вазирлиги.
Таъкидланишича, ушбу жанговар машина дунёдаги мавжуд барча қирувчи самолётларнинг энг илғори бўлади, чунки ҳозирги тизимга нисбатан 10 минг марта кўп маълумот берадиган кучли радар билан таъминланади.
Лойиҳанинг бош идораси Буюк Британияда жойлашади, ишланмага "BAE Systems", "Rolls-Royce", "Leonardo UK" каби корпорациялар билан яқин ҳамкорликда раҳбарлик қилади.