Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Британия ва Марказий Осиё университетлари Тошкентда
18:00 / 2026-03-05

Пойтахтимизда Буюк Британия Кенгаши ташаббуси билан инглиз тили ва инклюзив таълимга бағишланган халқаро саммит бўлиб ўтди. Тадбирда педагог кадрлар тайёрлаш тизими (PRESETT)ни такомиллаштириш ҳамда инклюзив таълимни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуман давомида Қиролликнинг 10, Марказий Осиёнинг 18 олий ўқув юрти вакиллари ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.

2025-2026 йилларга мўлжалланган “Инглиз тили ва инклюзивлик акселератори” дастури доирасида томонлар ўртасида 11 та ҳамкорлик лойиҳаси қўллаб-қувватланмоқда. Жараёнда инклюзив таълим тамойилини педагог ходимлар тайёрлаш дастури билан уйғунлаштиришга қаратилган қўшма ташаббуслар ишлаб чиқилди.

Мазкур лойиҳалар гендер тенглик, алоҳида таълимга эҳтиёжи мавжуд ёки ногирон шахслар, нейро хилма-хиллик ҳамда ижтимоий ва рақамли инклюзивлик каби йўналишларни қамраб олган. Дастурга минтақамизнинг беш мамлакатидан 1000 га яқин ўқитувчи, педагог ва университет ходими жалб этилади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/pLdABiHDNzc" title="Britaniya va Markaziy Osiyo universitetlariToshkentda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мусулмон Зиё, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА