Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Британия ва Евроиттифоқ ҳануз “Brexit” дан кейинги ўзаро муносабатлар бўйича келишувга эришгани йўқ
09:47 / 2020-12-10

Буюк Британия ва Евроиттифоқ ҳозирча “Brexit” дан кейинги ўзаро муносабатлар бўйича келишувга эришмади, деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

Унинг сўзларига кўра, айни шу масала ҳафта якунига қадар ҳал этилиши лозим.  

“Интерфакс” хабарида келтирилишича, Британия бош вазири Борис Жонсон билан Брюсселдаги учрашувидан сўнг фон дер Ляйен томонларнинг позициялари ҳамон анчагина фарқланишини айтган.  

Эслатиб ўтамиз, йил охирида Британиянинг Евроиттифоқдан бутунлай чиқиш муддати тугайди, шу вақт ичида томонлар бундан кейинги муносабатларига ойдинлик киритиб олиши керак.