Британия ва ЕИ Россия нефти нархини пасайтирмоқчи
Буюк Британия Россия нефтига нисбатан нарх чегарасини тушириш мақсадида Европа Иттифоқига эргашади, дея хабар тарқатди Қироллик Ташқи ишлар вазирлиги.
Кеча ЕИ Кенгаши РФга қарши янги санкция доирасида Брюссель рус нефтига нарх чегарасини ўзгартирадиган автоматик механизм жорий қилинаётгани, энг юқори нарх бир баррель учун 60 доллардан 47,6 долларгача пасайтирилаётганини маълум қилди.