Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Британия ташқи ишлар вазирлиги Путиннинг ўзига алоҳида санкция қўлланиши мумкинлигини айтмоқда
16:29 / 2022-01-26

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасснинг баёнот беришича, мамлакатда шахсан Россия президенти Владимир Путинга қарши санкция қўлланиши мумкинлигини маълум қилди.

"Биз ҳеч нарсани ҳисобдан чиқармаймиз", – деди Трасс Sky News телеканалида чиқиш қилганида унга Лондон АҚШ президенти Жо Байден таъкидлаганидек, Россия президентига қарши санкция жорий қилинишини қўллаб-қувватлаган бўлармиди, деб берган саволга жавобан.

Бундан аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден агар Россия томонидан Украинага қарши таҳдид кучаядиган бўлса Россия президенти Владимир Путиннинг ўзига алоҳида санкция қўлланиши мумкинлиги ҳақида айтган эди.