Британия суриялик муҳожирларни қабул қилади
Буюк Британия Қироллиги суриялик муҳожирлардан тушган, бошпана сўралган аризаларни яна кўриб чиқа бошлади. Бу жараён Асад режими ағдарилгач, 2023 йил декабрда вақтинча тўхтатилган эди. Ички ишлар вазирлиги етарли маълумот йиғилгани боис, шу қарорга келган.
BBС маълумотига кўра, жорий йил 20 нафардан зиёд суриялик ихтиёрий равишда мамлакатига қайтган, минглаб бошпана изловчи эса мажбуран қайтарилиши хавфи остида. Олдинроқ расмийлар йил охиригача мажбурий депортация бошланиши мумкинлигини айтган эди.
Янгиланган йўриқномада умумий беқарорлик ёки уруш ҳолати бошпана бериш учун етарли асос эмаслиги, ҳар бир ариза шахсий хавф даражаси асосида кўриб чиқилиши лозимлиги қайд этилган.
Баъзи гуруҳлар, жумладан Алавийлар ва ҲТШ назоратидаги ҳудудлардаги Курдлар эҳтимолий хавф остидаги тоифа сифатида баҳоланмоқда.
Ҳуқуқ фаоллари ушбу қарорни олқишлаб, ариза адолатли ва индивидуал баҳоланиши кераклигини таъкидламоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА