English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Британия паспорт назоратига муқобил йўл топди
19:00 / 2024-01-02

“The Times” нашрининг маълум қилишича, Буюк Британия ҳукумати йўловчилар паспорти назорати ўрнига аэропортлардаги чегара ўтиш жойларида юзни таниш тизимини жорий қилишни режалаштирмоқда.

– Британияга келаётган йўловчилар чегарада паспортларини кўрсатишлари шарт эмас. Аэропортларда шахсни юздан таниб олиш илғор тизимидан фойдаланган ҳолда мамлакатга киришга рухсат берувчи янги электрон тизим жорий этилади, - дейилади мақолада.

Қайд этилишича, қироллик аэропортларида янги тизимнинг илк синовлари шу йилдан бошланади.

Британия чегара қўшинлари раҳбари Фил Дуглас нашрга берган интервьюсида янгиликдан мақсад “ақлли чегара” яратиш эканлигини айтди.