Британия парламенти Шинжондан пахта импорт қилмаслик таклифини киритди
Британия парламенти Жамоатчилик палатаси Ташқи ишлар қўмитаси раҳбари Том Тугендхат инсон ҳуқуқи бузилиши билан боғлиқ иддаолар туфайли Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном тумандан пахта сотиб олишни тақиқлаш таклифини киритди. Шунингдек, у минтақада фаолият юритувчи бир қатор технологик компаниялар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортишни ёқлаб чиқди.
Парламент аъзоси “The Daily Telegraph” газетасида эълон қилинган мақолада Буюк Британия Шинжондан ҳар қандай технология, хусусан, камера ва кузатув ускуналари олиб келишни тўхтатиши керак.
“Иккинчидан, Британия Жаҳон савдо ташкилоти сиёсатига мувофиқ, Шинжон-Уйғур минтақасида тўлиқ ёки қисман ишлаб чиқарилган ҳар қандай пахта маҳсулотини импорт қилишни тақиқлаш имкониятини ошириши керак”, деди Тугендхат.
Ушбу депутат миллий озчилик ҳуқуқи поймол этилаётганини айтгани учун унга нисбатан санкция жорий қилган Хитой расмийларининг доимий танқидчиси ҳисобланади.