Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Британия ўта енгил замбарак ишлаб чиқаради
11:53 / 2025-06-13

Буюк Британиянинг Шеффилд шаҳрида қуролга талаб ортиб бораётган бир шароитда артиллерия аслаҳаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги завод очилди. Бу ҳақда Қироллик Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

“BAE Systems” томонидан бошқариладиган заводда 155 миллиметрли M777 енгил гаубица йиғилади.

— Корхонада юқори талабга жавоб берадиган даражадаги илғор жанговар тизим яратиш имкони бор, — дейилган хабарда.

"Телеграф" газетаси таъкидлаганидек, компания 2023 йил M777 туркуми ишлаб чиқарилишини қисқартириш ҳақидаги қарор талаб ортиши сабабли бекор қилган. Нашр маълумотига кўра, Украина аввалроқ 30 километргача масофадаги нишонга зарба бера оладиган ва артиллерия қуроли учун мўлжалланган енгил – 4,5 тонналик бир неча аслаҳа олган. Бинобарин, қурилмаларнинг аксари таъмирлаш ёки тиклашга муҳтожлиги айтилмоқда.