Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Британия Исроил вазирларига қарши санкциялар тайёрламоқда
19:18 / 2025-05-21

Бирлашган Қироллик бир қатор Исроил вазирлари жумладан, молия вазири Бецалел Смотрич, миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ва мудофаа вазири Исроил Кацга нисбатан санкциялар жорий қилишда бошқа давлатларга қўшилишга тайёрланмоқда, деб ёзди “Times” газетаси.

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Исроилнинг Ғазо секторига қилган сўнгги ҳужумини қоралаб, ўт очишни тўхтатиш ва анклавга инсонпарварлик ёрдамини кўпайтириш зарурлигини айтди.

Шундан сўнг, Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Ғазодаги “шафқатсиз” ҳаракатларига жавобан мамлакат элчисини чақириб, Тель-Авивнинг ҳаракатлари икки давлат ўртасидаги муносабатларга путур етказаётганини таъкидлаган. 

– Буюк Британия Исроил ҳукуматининг юқори мартабали аъзоларига нисбатан санкциялар қўллашга тайёр, - дейилади баёнотда.

Душанба куни Британия, Франция ва Канада ҳукумати етакчилари агар Исроил Ғазо секторидаги ҳарбий ҳужумини тўхтатмаса ва инсонпарварлик ёрдамига қўйилган чекловларни бекор қилмаса унга қарши аниқ чоралар кўрилишини билдиришган эди.

Мазкур давлатлар Ғарбий Соҳилдаги яҳудий аҳоли пунктларини кенгайтиришга қаратилган ҳар қандай уринишларга қарши чиқди ва Исроилга мақсадли санкциялар билан таҳдид қилди. Баёнотда шунингдек, ушбу мамлакатлар Фаластин давлатини тан олиш қарори ифодаланган.

С.Раҳимов, ЎзА