Британия Бош вазири Туркияда
Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер биринчи марта расмий ташриф билан Анқарага келди. Уни Президент Эрдоған кутиб олди.
Шу куни Стармер мамлакат мудофаа вазири Яшар Гулер билан бирга «Mürted» авиабазаси ва “TUSAŞ” мудофаа компаниясига ташриф бориб, “KAAN” қирувчи самолётларини кўрди.
Сафар доирасида 20 та “Eurofighter Typhoon” қирувчи самолёти сотиб олиш тўғрисида 8 миллиард фунт стерлинглик шартнома имзоланди.
Гулернинг сўзларига кўра, дастлабки учоқни етказиб бериш 2026 йил бошига мўлжалланган.
С.Раҳимов, ЎзА