“Британик” Дарбандда қўлга тушди
Бойсун туманидаги “Дарбанд" йўл-патруль хизмати масканида Сурхондарё вилоятига олиб келинаётган ноқонуний пиротехника воситалари ушлаб қолинди.
Соҳавий хизматлар ҳамкорлигидаги текширув чоғида йўл-патруль хизмати ходими “Тошкент-Термиз” йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Сobalt" русумли автомобилни тўхтатди. Ҳайдовчи А.Ф. бошқарувидаги мазкур транспорт воситаси кўздан кечирилганида 957 қути "Британик" номли пиротехника воситалари олиб келинаётгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, пиротехника воситалари Бойсун тумани ички ишлар бўлимига топширилди.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири