Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«БРИКС» ўйинлари: еттинчи кунги мусобақалар спортчиларимиз учун омадли кечди
11:20 / 2024-06-20

Қозон шаҳрида давом этаётган «БРИКС» ўйинларининг еттинчи кунги мусобақалари ўзбекистонлик спортчилар учун омадли кечди.

200 метрга каноэда эшкак эшиш пойгасида рақобатнинг кучлилигига қарамасдан ҳамюртимиз Артур Гулиевнинг барча рақибларини доғда қолдиргани эътиборли бўлди. У финал остонасида сониялар оралиғида россиялик Сергей Свинаревни кумуш, беларуслик Александр Зубокни бронза медали билан кифоялантира олди. Олтин медаль эса терма жамоамиз аъзоси Артур Гулиевга тегишли бўлди.

Аёллар курашидаги ўзига хос беллашувлар сарҳисобига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та кумуш, 3 та бронза медалига сазовор бўлди.

Шунингдек, ўйинларнинг бокс мусобақаларидаги илк кунги саралаш жангларидан юртимиз чарм қўлқоп усталарининг 11 нафаридан 6 нафари ғалабага эришиб, кейинги босқичда қатнашиш бахтига муяссар бўлди.

«БРИКС» ўйинларининг саккизинчи кунида Россия спорт делегацияси 156 та олтин, 93 та кумуш ва 63 та бронза медали билан етакчилик қилаётган бўлса, кейинги поғоналардан Беларусь (26-49-59), Хитой (17-16-12), Ўзбекистон (4-13-21, Эрон(4-10-15) жамоалари жой олган.

Бугун «БРИКС» ўйинларининг саккизинчи кунги мусобақаларида бокс бўйича саралаш жанглари давом эттирилса, юнон-рум курашида 10 та, қиличбозликда 3 та, шахматда 1 та, сузишда 12 та, от спортида 4 та, байдарка ва каноэда эшкак эшишда 4 та медаллар жамланмаси учун курашлар бўлиб ўтади.

Ўйинлар 23 июнга қадар давом этади.

Т. Рўзиев, ЎзА