Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“БРИКС” ишбилармонлик форуми-2022
17:32 / 2022-06-23

Пекин шаҳрида “БРИКС” ишбилармонлик форуми-2022” бўлиб ўтди. Гибрид форматда ташкил этилган йиғилиш уюшмага аъзо мамлакатлар ўртасида  савдо, ишбилармонлик, инвестициявий ва саноат алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашиш учун ўзига хос майдондир.

Анжуман “БРИКС” Ишбилармонлик кенгаши ва Хитойнинг Халқаро савдони ривожлантириш кенгаши томонидан уюштирилди.

Жаҳон иқтисодиётини тиклаш, “яшил” технологияга ўтиш, рақамли иқтисодиётни жорий қилиш, пандемияга қарши курашиш, саноатни ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинган форумда “БРИКС” га аъзо давлатлар – Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка республикаси етакчилари видеомурожаат билан чиқишди.

Бундан ташқари, бирлашма таркибига кирмайдиган айрим мамлакатларнинг  вазирлик, идоралари, молиявий институтлари, давлат ва хусусий компаниялари раҳбарлари ҳам ушбу йиғилишга таклиф этилди.

Тадбирда, жумладан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов “Пандемия муаммоларга қарши  биргаликда ҳаракат қилиш ва соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш” мавзусида маъруза қилди. 

Гулруҳ Абдуллаева, ЎзА