Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БРИКС етакчилари 23 июнда кўптомонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилади
20:49 / 2022-06-22

БРИКС етакчилари 23 июнь куни сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларида кўп томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилади, деб хабар бермоқда Кремль матбуот хизмати.

Хабарда таъкидланишича, Россия президенти Владимир Путин 23 июнда Хитой раислигида видеоконференция режимида бўлиб ўтадиган БРИКСнинг XIV саммитида иштирок этади.

"Бразилия, России, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР етакчилари “бешлик” доирасида сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларида кўп томонлама ҳамкорликларнинг аҳволи ва истиқболларини муҳокама қиладилар. Долзарб халқаро ва минтақавий мавзуларда ҳам фикр алмашиш кун тартибига киритилган. Саммит якуни бўйича Декларация имзоланиши кутилмоқда", - дейилади хабарда.