БРИФИНГ: беморда 10 кун ичида клиник белгилар пайдо бўлмаса улар такрорий текширилмайди
Беморларга балл қўйиш тизими ҳам жорий этилмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтилди.
Штаби аъзоси Лазиз Тўйчиев Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан янги турдаги коронавирус инфекциясини даволаш бўйича олтинчи қўлланма ишлаб чиқилганини маълум қилди.
– Коронавирус билан касалланишни 4-5 июнь ва кечаги расмий кўрсаткичга аҳамият берадиган бўлсак, 5 июнда 16 ўлим қайд этилган. Кеча ўлим сони 165 тага етди. Беморлар сонига нисбатан олганда соғайганлар кўрсаткичи аввалги 81 фоиз бўлса, бугун 60 фоизни ташкил этмоқда. Беморда 10 кун ичида клиник белгилар пайдо бўлмаса улар такрорий текширилмайди. Бизнинг назоратдан чиқиб кетади.
Беморларга балл қўйиш тизими ҳам жорий этилмоқда. Уларнинг ҳолати оғирлашаётгани ёки енгиллашяптими баҳолаб борилади. Олтинчи қўлланма бугун барча шифокорларга тарқатилади.