“Брейн-ринг”да давлат хизматчилари
Давлат хизматчиларининг интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали томонидан “Заковат интеллектуал клуби” НТТ билан ҳамкорликда “Брейн-ринг” интеллектуал турнири ўтказилди.
Қизғин баҳсларга бой тарзда ўтган беллашувда жамоалар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат кодекси, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун, давлат бошқаруви ҳамда сиёсий-ҳуқуқий соҳаларга оид билимларини синовдан ўтказишди.


1-ўринни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси жамоаси эгаллаган бўлса, 2-ўринни вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси жамоаси, 3-ўринни эса Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бошқармаси жамоаси қўлга киритди


Ғолиб ва совриндорлар тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири