Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Brent нархи 1 февралдан буён илк бор 88 доллардан пастлади
11:05 / 2022-09-08

Жаҳон бозорида нефть нархи ўртача 5 фоизга арзонлашди, Brent маркасининг бир баррели 1 февралдан буён илк бор 88 доллардан арзон сотилмоқда.

Энг сўнгги савдо маълумотларида келтирилишича, Brent маркасининг ноябрь ойи учун фьючерс нархи 5,25 фоизга тушиб, бир баррель қора олтин учун нарх 87,96 долларда тўхтаган. WTI маркаси учун октябрь ойининг фьючерс нархи эса 5,77 фоизга тушиб, 81,87 долларга сотилмоқда.