Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Brent маркали нефтнинг бир баррели юз доллардан пастга тушди
16:03 / 2022-07-07

Дунё нефть бозорида қора олтин нархи тўрт фоизга арзонлашди.

Brent маркасининг бир баррели учун 12 апрелдан буён илк бор 99 доллар бериладиган бўлди. Куни кеча бўлиб ўтган биржа савдосида шундай маълумотлар тарқатилди.

Сентябрь ойи учун фючерс нарх Brent маркасининг бир баррелига 98,64 доллар қилиб белгиланди. WTI  маркасининг август учун  котировкаси эса 4,3 фоизга тушиб  95,22 доллар бериладиган бўлди.

Нефтнинг жаҳон бозоридаги нархи қора олтин тақчиллиги таҳдиди мавжудлиги боис кўтарилиб, 103,87 долларгача чиқди. Бунга Норвегиянинг Norwegian Oil and Gas фирмаси ишчилари иш ташлагани сабаб бўлмоқда, дейилади хабарда. “Компания экспорти 56 фоизгача тушиши мумкин”, деган гап сўзларнинг тарқалиши эса яна бир сабаб сифатида кўрсатилмоқда.