Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“BRB sug‘urta” рақамли платформаси тақдимоти ўтказилди
15:01 / 2026-02-06

Пойтахтимиздаги “Hyat Regency” меҳмонхонасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан “BRB sug‘urta” рақамли платформасини ишга тушириш муносабати билан тақдимот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ бошқаруви аъзолари ва масъул ходимлар, юртимиздаги етакчи суғурта компаниялари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирнинг кириш қисмида алоҳида таъкидландики, сўнгги йилларда юртимиз суғурта бозори жадал ривожланиб бормоқда. Бу йўналишда хизмат кўрсатиш сифати мижозлар талаблари ва халқаро стандларга ҳамоҳанг равишда такомиллаштирилмоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 март куни қабул қилинган “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори муҳим аҳамият касб этади. Мазкур Қарорда шунингдек, барча суғурта шартномалари ва полислари ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирилиши, қоғоз шаклидаги полислар амалиёти бекор қилиниб, электрон полис тизимига ўтилиши белгиланган. Хусусан, “BRB sug‘urta” рақамли платформаси ҳам ушбу Қарор ижроси доирасида ишлаб чиқилган. 

Шунингдек, Президент топшириқлари ижроси доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан Agile жамоалари ташкил этилди. Айнан мазкур жамоалар кредит бериш ва суғурталаш жараёнларини рақамлаштириш, ортиқча жараёнларни қисқартириш ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида “BRB sug‘urta” рақамли платформасини ишлаб чиқдилар.

Тадбирда ушбу платформа банк ва суғурта соҳалари ўртасидаги ҳамкорликни рақамли асосга ўтказиш, инсон омили иштирокисиз амалга ошириш, суғурта хизматларини автоматлаштириш ва мижозларга тезкор ҳамда шаффоф хизмат кўрсатишни таъминлашга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.

Таъкидландики, сўнгги йилларда молия бозорида рақамли трансформацияга бўлган эҳтиёж сезиларли даражада ортиб бормоқда. Хусусан, мижозларнинг хизматларни онлайн тарзда, ортиқча қоғозбозликсиз ва қисқа вақт ичида олишга бўлган эҳтиёж ва талаблари ошмоқда. “BRB sug‘urta” рақамли платформаси айнан шу талабларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, у суғурта полисларини автоматлашган тарзда расмийлаштириш, жумладан E-polis олиш имкониятини яратади.

Иштирокчиларга платформанинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Жумладан, рақамли платформа доирасида банк кредитлари бўйича суғурта хизматларининг асосий турлари жорий этилганига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, кредит қайтмаслик хавфи, кўчмас мулк ва ускуналар, транспорт ва махсус техника, шунингдек, автокредитлар он-лайн суғурталанади. Суғурта мукофотларини тўлаш эса касса орқали, ҳисобварақдан ўтказиш ёки QR-код ёрдамида амалга оширилиши мумкин.

“BRB sug‘urta” рақамли платформаси ишга туширилганидан буён қисқа муддат ичида амалий натижаларга эришилди. Хусусан, 2024 йил давомида минглаб кредитлар суғурталаниб, юзлаб миллиард сўмлик кредит портфели қамраб олинди. 2026 йилга мўлжалланган режаларга кўра, 15,1 трлн сўмлик кредитлар ажратиш кўзда тутилган бўлиб, ушбу кредитларда суғурта билан боғлиқ амалиётларни амалга оширишда мазкур платформа банк ва суғурта соҳалари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Иштирокчилар томонидан ушбу рақамли платформа суғурта соҳасида янги босқични бошлаб бериши, суғурта компаниялари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаши ва банк-молия бозорининг барқарор ҳамда замонавий ривожланишига хизмат қилиши алоҳида эътироф этилди.

Банк ахборот хизмати